» » Жиззахда шприц корхонаси ишга тушди

Жиззахда шприц корхонаси ишга тушди

21 октябрь 2019 г 1 950 Комментарии: 0

Жиззах шаҳридаги “Шифобахш сув чашмаси” масъулияти чекланган жамиятида тиббиёт соҳасида эҳтиёж юқори бўлган бир марталик шприцлар ишаб чиқариш йўлга қўйилди.

-Жанубий Кореянинг тиббиёт соҳасидаги энг сўнгги инновацион технологиялари билан жиҳозланган корхонада йилига 2 миллиард 300 миллион дона бира марталик шприцлар ишлаб чиқарилади, - дейди “Шифобахш сув чашмаси”  масъулияти чекланган жамият ижрочи директори Баҳодир Донабоев. – Корхонани босқичма-босқич ривожлантириб бориш дастурига асосан келаси йилдан бошлаб томчи уколлар учун системалар ишлаб чиқарамиз. Ишлаб чиқараётган маҳсулотларимизнинг асосий қисми хорижга экспорт қилинади.

Умумий қиймати 16,5 миллиард сўм бўлган мазкур корхона ишга тушиши учун АТ “Асакабанк” Жиззах филиалининг 12,8 миллиард сўмлик кредитлари ва тадбиркорнинг 3,7 миллиард сўмлик ўз маблағлари йўналтирилди, натижада корхона ишга тушгач 170 нафар йигит-қиз янги иш ўринларига эга бўлишди.

Толибжон ЭРГАШЕВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!