» » Арнасойга Андижон вилоятидан келган ёрдамчи теримчилар томонидан тарқатилган видео бўйича ойдинлик киритилди (видео)

Арнасойга Андижон вилоятидан келган ёрдамчи теримчилар томонидан тарқатилган видео бўйича ойдинлик киритилди (видео)

21 октябрь 2019 г 3 872 Комментарии: 0

Пахта йиғим терими учун 2019 йил 15 октябрь куни Андижон вилояти Асака ва Қўрғонтепа туманларидан 190 нафар аҳоли Арнасой туманига ихтиёрий равишда келишди.

4-сектор раҳбари ва “Фарғона” сув истеъмолчилар уюшмаси раиси Ойбек Қўнишовлар биргаликда уларни ётоқ жойи ва озиқ овқат билан таъминлаш мақсадида хонадонларга жойлаштириш тараддудини кўраётган бир пайтда, ҳашарчилар томонидан теримчиларга шарт-шароит яратиб берилмаяпти деган мазмундаги видеоролик тайёрланиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган.

Аслида ўша ҳудуддаги 4-сектор ва “Фарғона” сув истеъмолчилар уюшмаси раиси Андижон вилояти Қўрғонтепа туманининг 83 нафар аҳолисини хонадонларга жойлаштириб бўлишганди.

Шундан сўнг Асака туманидан келган 104 нафар ёрдамчи теримчиларни жойлаштиришга келишган. Бу жараён бир неча соат вақтни олган. Бундан норози бўлган Ҳусниддин Назиров исмли фуқаро томонидан норозичилик акс этган холатни ўз телефонида тасвирга олиб тарқатган.

Тасвирда кўлмак сувларидан ювинишда фойдаланилаётгани айтилган бир вақтда, аслида дала шийпонида 400 литрлик сув идишида ичимлик суви заҳираси сақланаётган бўлган.

Ўз ихтиёри билан келган ушбу ёрдамчи теримчилар кунига 3 маҳал иссиқ овқат билан таъминланиб, ўз вақтида терим пулларини олишаётган бўлса-да нолиш ҳолатлари кузатилган. 

Қилган ишининг нотўғрилигини тушуниб етган асакалик Ҳусниддин Назиров видеомурожаат орқали ўз узрини етказди.

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!