Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Сотувчи харидорга пластик карточка орқали савдо қилишни рад этибди

Сотувчи харидорга пластик карточка орқали савдо қилишни рад этибди

22 октябрь 2019 йил
1 003
0

Давлат солиқ органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги «Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2777-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан изчил иш олиб борилмоқда.

Хусусан,  жойларда назорат-касса машинаси ва тўлов терминалидан фойдаланмаслик ҳамда тушумларни банк кассаларига тўлиқ топширмаслик ҳолатлари бўйича мунтазам профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Биргина  Шароф  Рашидов  туманида  жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига  27 та ҳолатда ноқонунуний  тадбиркорлик билан шуғулланувчилар  фош  бўлди.  Лекин тадбиркорлиги қонуний бўлсада айрим фуқаролар савдо қоидаларига амал қилмасликлари маълум бўлмоқда.

Ўтказилган профилактик тадбирларда аксариятида савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш субъектлари томонидан назорат-касса машинасини қўлламасдан товарлар сотиш ва хизматлар кўрсатиш, тушумларни банк кассаларига топширмасдан яшириш, тўлов шаклидан келиб чиқиб, нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, ҳисоб-китоб терминалидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, шунингдек, ҳеч қандай ҳужжатларсиз товарларни ноқонуний сотиш каби аниқланган ҳолатларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Жиззах шаҳар, Халқобод МФЙ ҳудудида фаолият юритаётган хусусий тадбиркор М.А фаолиятида савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини  қўпол бузилаётганлиги маълум бўлди.

Унинг фаолияти ўрганилганда  хусусий тадбиркор М.А томонидан  харидордан  харид қилинган 1 қоп ун маҳсулоти учун хисобланган 157000 сўмга  пластик карта тақдим этганда  сотувчи  харидорга  тўлов терминали ишламаслиги важи бахонасида  тўлов амалга оширилмаслиги рад этилган.

Мазкур ҳолатда  Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги “Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини  янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси  Солиқ  Кодексининг 119-моддаси  3-қисмида назарда тутилган  ҳуқуқбузарликлари  мавжуд  бўлганлиги  сабабли унга нисбатан энг кам иш ҳақининг 100 баравари (22300000 сўм)  молиявий жарима қўлланилиши мумкин. Чунки  ҳуқуқбузарлик учун жазо муқаррар.

                                                Зиёдулла  Худойқулов,

                                    Шароф Рашидов туман ДСИ раҳбари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар