» » Жиззах шаҳрида “INSHA” мавсумий либослар уйи очилди

Жиззах шаҳрида “INSHA” мавсумий либослар уйи очилди

23 октябрь 2019 г 1 975 Комментарии: 0

Жиззах шаҳар А.Навоий маҳалласида истиқомат қилувчи ЯТТ “Ниятова Шоҳида Маратовна” томонидан шаҳарнинг А.Навоий маҳалласи, А.Навоий кўчасида “INSHA” мавсумий либослар уйини очилиш маросими бўлиб ўтди.

Якка тартибдаги тадбиркор ўрта мактабни тамомлагандан буён мустақил равишда тикувчилик билан шуғулланиб, ҳозири кунда ўз фаолиятини қонунийлаштирган холда фаолият олиб бормоқда.

Тадбиркорнинг ҳаракати билан ҳозирги кунда корхонада 60 турга яқин янги туғилган чақалоқлардан бошлаб  70 ёшгача бўлган мижозлар учун турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.

Маҳсулотларнинг 100 фоиз пахта хом ашёсидан тайёрланганлиги ва уларнинг замонавийлиги маҳсулотлар харидоргирлигига сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, тадбиркор Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин қизларнинг меҳнат хуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида вилоят Хотин-қизлар қўмитаси таъсислигида тузилган “Тадбиркорлик маркази”да ўқиб ўзининг ҳуқуқий билимларини янада оширишга мувофақ бўлди.

Тадбиркор ҳозирги кунда 6 та доимий иш ўрни яратиш билан бирга келгусида яна 10 та касаначи иш ўрни яратишни режалаштирган.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!