Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда фермер хўжаликларига малакали солиқ ходимлар бириктирилган

Жиззахда фермер хўжаликларига малакали солиқ ходимлар бириктирилган

24 октябрь 2019 йил
126
0

Сир эмаски, солиқ қонунчилигидаги барча янгиликлар солиқ солиш  тизимини соддалаштириш, хусусий бизнесга солиқ юкини пасайтириш орқали уларни соядан чиқариш, инвестициявий фаолликни ошириш, меҳнат фондидан олинаётган солиқларни кескин камайтириш билан “конвертда ойлик тўлаш” иллатига барҳам бериш ва  барча учун адолатли, шаффоф ва мутаносиб солиқ тизимини яратишдан иборат эди.

Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг жорий йил 27 июндаги  “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармонига кўра 2019 йил январь ойидан сентябрь ойигача 1 млрд.сўмдан ортиқ пул айланмаси (тушуми)га эга бўлган ёки 50 гектардан ортиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ер майдонларига  эга бўлган ягона ер солиғи тўловчилари қўшилган қиймат солиғи  тўловчилари  ҳисобланиши  ва  белгиланган  тартибда  қўшилган қиймат  солиғи  тўловчиси сифатида  рўйхатдан  ўтишлари лозимлиги белгиланди. Шунингдек, пахта хом ашёсини ишлаб чиқарувчилар 2019 йил ҳосилидан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиши, бунда эса  уларга  2018  йилнинг  1  октябридан илгари бўлмаган вақтда ҳақиқатда олинган ва пахта хом ашёсини етиштириш учун ишлатилган товарлар (иш, хизматлар) учун тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқи берилган.

Ушбу Фармон талабларидан келиб чиққан ҳолда 2019 йил 1 октябр ҳолатига  Жиззах вилоятида  пахта  хом  ашёсини  етиштирувчилар  жами 2008 та фермер хўжаликлари қонун талаблари асосида   қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлиб  рўйхатга   олинди.  Ушбу хўжаликлардан жорий йилнинг сентябрь ойи учун пахта ҳосилини юклаб жўнатган  507 та корхона мавжуд бўлиб, ушбу корхоналардан биринчи марта қўшилган қиймат солиғи ҳисоботларини   тақдим  этиши  шартлиги учун уларнинг ҳуқуқий билимлари оширилди. Жойларда 20 дан ортиқ  семинарлар, ўқув машғулотлари ўтказилди. Ҳудудларда фаолият олиб бораётган   бухгалтерия  марказларига  борилиб, жорий йил 23 октябрь ҳолатига 505 тасининг ҳисоботлари юборилиши таъминланди.

Шунингдек кўпчилик фермер хўжаликлари томонидан тақдим этилган ҳисоботлардаги  айрим  хатоликлар солиқ ходимлари томонидан  жойига борган ҳолда ўрганилиб, хатоликлар бартараф этилмоқда.  Масалан  Мирзачўл туманидан  рўйхатдан  ўтган  ASSALOM ZAMIN FX, OG`ABEK SOBIROVICH FX, КАХРАМОН РАСУЛ-ОТА Ф.Х, ФХ "ZIYODA MUBORAK DALASI"ФХ "BOLOMON TOGLARI", Арнасой тумандан рўйхатдан ўтган Камол-Ж, Шохсултон Бекмуродович фермер хўжаликлари ҳисобот топширилишида хатоликлар бўлганлиги учун ҳисобчиларига ҳисоботларини тўлдиришда амалий ёрдам берилиб, камчиликлари тўғриланиб қайта ҳисоботлар юборилди. Шунингдек, жорий йилнинг 15 октябрь куни Ш.Рашидов бухгалтерия марказига борган холда ҳисобчиларга қўшилган қиймат солиғи ҳисоботларини тўлдириш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.

Юқоридаги ишларни давом эттирган холда “Солиқ органлари тадбиркорларнинг ишончли ҳамкори”  шиорига амал қилган холда жорий йилнинг октбяр ойига биринчи марта  қўшилган қиймат солиғини тақдим этиши лозим бўлган 1501 та хўжаликларга ҳар бир туман давлат солиқ инспекциялардан  10 нафардан малакали мутахассислар бириктирилган ҳолда амалий ёрдам ишлари давом этмоқда.

                                     Жиззах вилоят ДСБ Матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар