» » Жиззах вилояти мактабларига таълим сифатини ошириш бўйича амалий кўмак берилмоқда

Жиззах вилояти мактабларига таълим сифатини ошириш бўйича амалий кўмак берилмоқда

24 октябрь 2019 г 4 100 Комментарии: 0

Хабарингиз бор, республикамиз умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш бўйича амалий кўмак бериш мақсадида Республика ишчи гуруҳлари барча ҳудудларда фаолият олиб боришмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан Жиззах вилоятида олиб борилаётган ишлар борасида айрим жиҳатларга тўхталиб ўтсак. Ҳозирга қадар вилоятдаги умумтаълим мактабларда “Оила-маҳалла-мактаб-олий ўқув юртлари” ҳамкорлиги моделини татбиқ этиш, таълим сифатини ошириш, 5 та муҳим ташаббус йўналишларида ўқувчиларни тўгаракларга жалб этиш ва жамиятда ўқитувчилар мавқеини оширишга қаратилган тадбирларни ўтказиш ишларига катта эътибор қаратилди. Шунингдек, ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратларини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда таълим-тарбия соҳасида замонавий услубларни қўлланиши бўйича услубий-амалий ёрдам беришга қаратилган қатор тадбирлар ўтказилди.
Хусусан, вазирлик ва идоралар, олий таълим муассаса раҳбарлари ҳамда профессор-ўқитувчиларидан таркиб топган Республика ишчи гуруҳи томонидан “Бутун кучни халқ ичидан олайлик, қучоқ очиб мактабларга борайлик” шиори остида вилоятдаги 515 та умумтаълим мактабида 26 марта вазир (вазир ўринбосарлари) соати, 42 марта ректор (проректор) соатлари, олий таълим муассасаларининг ректорлари, проректор ва профессор-ўқитувчилари томонидан 209 марта мутахассисликлари бўйича маҳорат дарслари, 10-11 синф ўқувчилари билан 324 марта селекция бўйича учрашувлар, 39 та ҳоким (ҳоким ўринбосарлари) соати, 42 марта тадбиркор ва банкирлар учрашуви, 53 та маданий ва спорт тадбирлари ўтказилиб, ушбу тадбирларда 14434 нафар педагоглар, 125344 нафар ўқувчилар қамраб олинди.
Дам олиш кунлари вилоятнинг барча шаҳар, туман марказларидаги “Устоз ва мураббийлар” хиёбонлари, истироҳат боғлари, маданият саройларида ўқитувчилар ва уларнинг оила аъзолари учун маданий, спорт тадбирлари ташкил этилди.
Таълим сифатини ошириш, умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига тизимли амалий ва методик ёрдам кўрсатиш мақсадида вилоятдаги туман (шаҳар)ларнинг ҳар бирида фан йўналишлари (аниқ фанлар, табиий фанлар ва ижтимоий-гуманитар) бўйича таянч мактаблари белгиланиб, фанлар таркибида туркумлаштирилган ҳолда вилоятдаги Жиззах давлат педагогика институти, Жиззах давлат политехника институти, Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали, вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказининг профессор-ўқитувчилари томонидан мазкур таянч мактабларда тренер-модераторлар тайёрлаш механизми йўлга қўйилди.
photo5294460204039121706.jpg
Ушбу ишчи гуруҳ аъзоси сифатида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев вилоятдаги умумтаълим муассасалари фаолияти билан танишиб, ўқитувчиларининг касбий салоҳияти ва маҳоратини ошириш орқали таълим сифатини кўтариш мақсадида педагоглар, талабалар ва ўқувчилар билан учрашди. Жиззах вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида малака ошираётган педагог кадрлар билан ўзаро мулоқотда бугунги кунда республикамизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, педагогларнинг малакавий компитентлигини ошириш, 2021 йил PISA тадқиқотларига тайёргарлик кўриш ҳамда TIMSS, PIRLS халқаро дастурлари тўғрисида маълумотлар берилди. Суҳбатда ўқитувчиларнинг халқаро тадқиқотлар тўғрисидаги билим даражалари ҳам аниқланди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ Жиззах давлат педагогика институтида ҳам бўлиб, талабалар билан учрашувлар ташкил этилди. Учрашувда талабаларнинг талаб ва таклифлари, таълим жараёнини қандай ташкил этиш тўғрисидаги таклиф ва мулоҳазалари эшитилди.
Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев томонидан 2021 йил PISA тадқиқотларига тайёргарлик кўриш унда Жиззах давлат педагогика институти, Жиззах вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази, Жиззах вилоят халқ таълими бошқармалари ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқиш топшириғи берилди. Унда ҳудудий малака ошириш маркази, ЖДПИларининг математика, физика, она тили ва адабиёти, география, биология фанларининг билимли халқаро PISA тадқиқотларидан хабардор ўқитувчиларидан ишчи гуруҳлар тузилиб вилоят миқёсида умумтаълим мактаб ўқитувчиларига амалий семинарлар ташкил этиш вазифалари юкланди.
Ўрганишлар жараёнида вилоятдаги умумтаълим мактабларида таълим сифатига салбий таъсир этувчи омиллар ҳам мавжудлиги аниқланди ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан вилоят халқ таълими тизимида таълим сифатини янги босқичига кўтаришга қаратилган Йўл харитаси ишлаб чиқилди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
Матбуот хизмати
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!