» » Янгиободда не гаплар...

Янгиободда не гаплар...

25 октябрь 2019 г 1 657 Комментарии: 0

Ўша машҳур “Ҳўжамушкент ота” зиёратгоҳи ҳақида кўп эшитганман. Вилоятимизнинг Янгиобод туманида жойлашган.

Бу туман анча олис туманлар қаторига киради, вилоятдан 110 км узоқликда жойлашган. Зиёратгоҳ эса туман марказидан 10 км узоқликда. Демак, ҳисобланса 120 км юрилса, Жиззах вилоятидан ушбу зиёратгоҳга етасиз.

Туман аҳолисининг асосий машуғлоти чорвачилик ва дехқончилик ҳисобланади. Бундан кўринадики, тадбиркорлар, фермерлар сони ниҳоятда кўп. Давлат хизматлари маркази ходимларининг маълумот беришича, 88 та якка тартибдаги тадбиркорлар, 17 та фермер хўжаликари мавжуд. Уларнинг барчаси марказда давлат рўйхатидан ўтган. Ҳаттоки, анча узоқ бўлишига қарамасдан ҳорижий корхоналар ташкил этилган. Уларнинг сони ҳозирги вақтда 4 тага етди.

Марказ томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида жами 6 816 та давлат хизматлари кўрсатилган. Шундан энг кўп мурожаат ЭРИни олиш 1566 та, СТИРни аниқлаш 824 та, СТИР олиш 840та, МТМ ариза қабул қилиш бўйича 678 та фуқаролардан мурожаат бўлган.

Бугунги кунда аҳолига янада сифатли хизмат кўрсатиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, марказнинг янги биноси қурилмоқда. Бу марказ ҳам давлат-хусусий шериклик шартлари асосида инвестор “Кафолат калити” МЧЖ томонидан амалга ошириляпти.

Мурожаатчилар учун барча шароитларга эга ушбу бинода 20 нафардан ортиқ қурувчилар меҳнат қилишмоқда.

-Биз қурувчилар шу меҳнатимиз орқали рўзғор тебратамиз. Бир қарашда оддий касб дейишингиз мумкин. Лекин машаққати, қийинчилиги ҳам бор. Қурувчилар бўлмаса ҳеч бир бино бунёд бўлмайди. Шу касбда меҳнат қилаётганимдан хурсандман. Мана биз туман ДХМ биносини қурмоқдамиз. Бошида лойихасини кўрганимда анча ташкилотлар учун жой борлиги хурсанд қилган бўлса, иккинчи тарафдан бу халқимизга хизмат кўрсатади. Шу ерда яшаётган инсонлар бу ерга келиб ишларини битиради. Келган вақтларида бахри дили очилиши керак. Мен шу бинони қуришга ўз хиссамни қўшаётганимдан шодман – дейди қурувчилардан бири Аслидин  Тўхтаев.

Мен ўйлардим, қурувчилар одатда суҳбатга йўқ бўлса керак, сабаби фикр хаёли қуриш иши билан банд бўлади дея. Аммо қурувчилар орасида ҳам гапга чечан инсонлар бор. 

Хуллас Янгиобод тумани ҳамда унда фаолият олиб бораётган ДХМ ҳақида қисқача маълумот шулардан иборат. Бу кўрсаткичалар янги бинода янада кўпаяди.

Сарвиноз Худойбердиева,

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси

ахборот хизмати маъсул ходими

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!