Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда партия ходимларининг компьютер саводхонлигини оширилди

Жиззахда партия ходимларининг компьютер саводхонлигини оширилди

23 июнь 2018 йил
390
0

Ўзбекистон "Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Жиззах Давлат педагогика иститутининг мажлислар залида партиянинг худудий ташкилотлари фаолиятини давр талабига мослаштириш мақсадида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ҳамда компьютер саводхонлигини ошириш бўйича ўқув-семинар ташкил қилинди.

Мазкур семинарда партиянинг вилоят Кенгаши ҳодимлари, туман ва шаҳар Кенгаши раислари, ижрочи котиблар, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Семинарда Жиззах Давлат педагогика институтининг информатика кафедраси ўқитувчиси Йигитали Ҳамдамов томонидан партия ҳодимлари ва фаолларига компьютер саводхонлигини ошириш юзасидан зарурий маълумотлар берилди.

Партиянинг вилоят кенгаши, туман ва шаҳар Кенгашлари тизимида ахборот-коммуникатсия технологияларидан фойдаланишни таъминлаш ва ушбу йўналишдаги ишларни босқичма-босқич ривожлантириб бориш юзасидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда. – дейди Ўзбекистон "Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси Ориф Шукуров.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис томонидан тегишли жавоблар олдилар.

Достон ЗОКИРОВ

Ўзбекистон "Адолат” СДП

вилоят Кенгаши матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар