» » Жорий йилнинг 9 ойи давомида Жиззах вилояти ЯҲМ ҳажми ўсди

Жорий йилнинг 9 ойи давомида Жиззах вилояти ЯҲМ ҳажми ўсди

25 октябрь 2019 г 1 927 Комментарии: 0

Давлат статистика тизимини шакллантириш бўйича изчиллик билан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида, республикада замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда статистика ахборотларини йиғиш, тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ва эълон қилишнинг яхлит тизими шакллантирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2019-йилнинг январь – сентябрида Жиззах вилояти ЯҲМ ҳажми жорий нархларда 10 377,9 млрд. сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 5,1 % га ўсди.

2019-йил январь-сентябрь якунлари бўйича аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ  7 611,8 минг сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,0 % га ошди.

Ўзбекистон Республикаси бўйича ЯИМни шакллантиришда Жиззах вилоятининг қўшган ҳиссаси 2,9 % ни ташкил этди.

 

Иқтисодий фаолият турлари бўйича ЯҲМни ишлаб чиқариш

(январ-сентябр)

 

 

Млрд. сўм

2018-йилга нисбатан,
% дa

2018-йил

2019-йил

 

 

 

 

I. ЯҲМ

8 186,6

10 377,9

105,1

Шу жумладан:

 

 

 

 Тармоқларнинг ялпи
 қўшилган қиймати

7 937,1

9 874,2

105,0

Маҳсулотларга соф солиқлар

249,5

503,7

108,4

II. Тармоқларнинг ялпи қўшилган  қиймати

7 937,1

9 874,2

105,0

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ
хўжалиги

4 577,3

5 358,1

102,6

Саноат (қурилишни
қўшган ҳолда
)

1 259,8

813,6

113,1

саноат

714,1

1 071,1

104,1

қурилиш

545,7

742,5

124,8

Хизматлар

2 100,0

2 702,5

105,6

Савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар

568,6

665,0

103,9

Ташиш ва сақлаш,
ахборот ва алоқа

368,1

402,9

104,8

Бошқа хизмат тармоқлари

1 163,3

1 634,7

106,6

Ҳудуд иқтисодиётининг асосий тармоқларида кузатилган ўсиш суръатлари ЯҲМ ўсишида асосий омил бўлиб хизмат қилди. Жумладан, қишлоқ ўрмон ва балиқ хўжалиги тармоғининг ўсиш суръати –102,6 %, (ЯҲМ таркибидаги улуши – 54,3 %), саноат - 104,1 % (10,8 %), қурилиш – 124,8 %, (7,5 %), хизматлар – 105,6 %, (27,4 %).

2019-йил январь - сентябр учун ЯҲМнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича ўсиш суръатлари.         

Ҳудуд иқтисодиётининг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат (ЯҚҚ) ҳажми умумий ЯҲМнинг 95,1 % ни, маҳсулотларга соф солиқлар эса 4,9 % ни ташкил этди.Қишлоқ ўрмон ва балиқ хўжалиги ЯҲМнинг тармоқлар бўйича таркибидаги улуши 3,4 % пунктга камайди ва ҳисобот йилида 54,3 % ни ташкил этди. Саноат (қурилишни қўшган ҳолда) тармоғининг улуши 2,4 % пунктга кўпайди ва ҳисобот йилида 18,3 % ни ташкил этди.                          

Хизматлар соҳасининг ЯҲМ таркибидаги улуши 1,0 % пунктга кўпайди ва  ҳисобот йилида 27,4 % ни ташкил этди.

Савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларнинг ЯҲМ тармоқлари таркибидаги улуши 6,7 % ни (2018 йил январ – сентябрида 7,2 %),ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа – 4,1 % ни (4,6 %), хизмат кўрсатувчи бошқа тармоқлар – 16,6 % ни (14,6 %) ташкил этди.

Жиззах вилояти статистика бошқармаси

Статистика фаолиятини ташкил этиш

ва йиғма ахборот-таҳлилий ишлари бўлими

Р.Турсунова

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!