» » ЖИЗЗАХДА ИЛК БОР “ОЛТИН КУЗ-2019” ХАЛҚАРО АГРОТУРИСТИК ФЕСТИВАЛИ БЎЛИБ ЎТАДИ

ЖИЗЗАХДА ИЛК БОР “ОЛТИН КУЗ-2019” ХАЛҚАРО АГРОТУРИСТИК ФЕСТИВАЛИ БЎЛИБ ЎТАДИ

28 октябрь 2019 г 1 784 Комментарии: 0

Маълумки 2019 йилда жаннатмакон Ўзбекистонда кўплаб халқаро даражадаги туристик кўргазма, ярмарка ва байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.

Таъкидлаш жойизки Жиззах вилоятининг хам туризм сохасидаги ўрни алохида ўрин тутиши билан биргаликда вилоятга хорижий сайёҳлар оқими кундан-кунга ортиб боримоқда.

Тинч ва осойишта юртга гўзал байрамлар ярашади! Жиззах вилоятининг миллий бой маданий меъросини, тарихий анъаналарини тўлиқ сақлаб қолиш ва кўпайтириш, шунингдек миллий ҳунармандчилик ва боғдорчилик фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу асосда ҳудудда агротуризмни ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 8-10 ноябрь кунлари Жиззах вилоятида илк бор “Олтин куз-2019” халқаро агротуристик фестивали бўлиб ўтади. Фестивал доирасида Ўрда экологик боғида концерт дастурлари ва барча туманлардаги миришкор деҳқонлар хамда боғбон фермерлар томонидан ўзлари етиштирган махсулотларнинг ярмаркаси ташкил этилади.

“Буюк ипак йўли карвони Жиззах бўйлаб!” номли юриш Жиззах шаҳрининг Шароф Рашидов кўчасида ташкил этилади. Бунда қадимда вилоят ҳудудидан ўтган савдогарлар ва сайёҳлар кўринишидаги туя карвони орқали Жиззах вилоятининг миллий урф-одатлари, анъаналари намойиш этилади.

Бундан ташқари Бахмалда олма хашари сайли, улоқ-кўпкари мусобақалари, Зомин миллий табиат боғига саёҳат, Шароф Рашидов оши, Зомин патирлари ва Жиззах сомсаси мастер класслари намойиш этилади.

“Олтин куз-2019” республика агротуристик фестивали доирасида вилоятнинг спортчилар, мохир ошпазлар, олма боғбончилиги билан шуғулланувчи тадбиркорлар, фермерлар, миришкорлар, ҳунармандлар ва иқтидорли ёшлар  иштирокида бир қатор кўрик-танловлар, кўргазмали чиқишлар, миллий либослар ва миллий таомлар кўргазмаси, олма ва олма махсулотлари ярмаркаси, фольклор жамоалари, ашула ва рақс ансамблларининг чиқишлари ташкил этилади.

Халқаро фестивални ташкил этишдан кўзланган мақсад вилоятнинг туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, ҳудудда туризмни ривожлантириш, экотуризм, агротуризм, гастрономик туризм, соғломлаштириш туризми турлари бўйича салоҳиятни намойиш этиш орқали ҳудудга сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш, миллий урф-одатлар хамда қадрият ва анъаналарнинг мазмун-моҳиятини ёшлар ўртасида юқори даражага кўтариш ва ушбу тадбир орқали ташқи ва ички туризмни юртимизнинг ёшлари хамда хорижий сайёҳлар ўртасида кенг тарғиб қилишдан иборат.  

Жиззах вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий

бошқармаси бўлим бошлиғи Шохрух Абдимуродов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!