» » Марказий ҳарбий округида ёш ҳарбий хизматчилар учун уч кунлик махсус амалий машғулотларга старт берилди (фото)

Марказий ҳарбий округида ёш ҳарбий хизматчилар учун уч кунлик махсус амалий машғулотларга старт берилди (фото)

31 октябрь 2019 г 1 993 Комментарии: 0

29 октябрь, сешанба куни Марказий ҳарбий округида жойлашган Жиззах вилоятидаги ҳарбий қисмларнинг бирида ёш ҳарбий хизматчилар билан уч кунлик намунадаги махсус амалиёт машғулотларига старт берилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

 Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Дастлаб бўлинма таркибида белгиланган ҳудудни ўрганиш, тоғ ва чўл ҳудудида ҳаракатланиш тактикаси ҳамда ноқулай об-ҳаво шароитида жанговар вазифани бажариш бўйича кўргазмали машғулот ташкил этилди.

Шундан сўнг бўлинма жанговар тайёргарликнинг янгича усул ва услубларини ўзида жамлаган ва 15-20 та элементлардан иборат махсус мажмуавий тўсиқлар йўлагидан ўтди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Шунингдек, ҳарбий техникаларда машқлар бажарилди. Жанговар иккилик ва учлик билан яқин масофада жанг олиб бориш усуллари реал шароитларга яқин тарзда бажарилди.

Ҳарбий округдаги ҳарбий қисм командири ва уларнинг ўринбосарлари намунадаги мазкур машғулотларни кузатиб бормоқда.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Келгусида бўлинмалардаги ҳарбий хизматчиларни руҳий ва жисмоний сифатларини янада шакллантириш бўйича жанговар тайёргарлик усуллари ва махсус йўлак элементлари бошқа ҳарбий қисмларда ҳам ташкил этилиши кўзда тутилган.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!