» » Ғаллаоролда МИБ ва маҳалла ҳамкорлигида кам таъминланган оилаларга ёрдам берилди

Ғаллаоролда МИБ ва маҳалла ҳамкорлигида кам таъминланган оилаларга ёрдам берилди

31 октябрь 2019 г 1 987 Комментарии: 0

Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда туман-шаҳар бўлимлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда савоб ишга қўл урилди.

Яъни, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёлғиз кексаларнинг коммунал соҳада қарздорлиги мавжуд бўлса, маҳаллалардаги ҳомийлар, тадбиркорлар кўмагида тўловлари амалга ошириб берилмоқда.

Жумладан, Ғаллаорол туманидаги "Аламли" МФЙда яшовчи фуқаро Гулбаҳор Жуманованинг электр энергиясидан бўлган 100 минг сўм қарздорлиги “Гулнора Камола” МЧЖ раҳбари томонидан тўлаб берилди.

Шунингдек, Сарбозор МФЙда яшовчи фуқаро Шаҳло Қосимованинг табиий газдан бўлган 300 минг сўм қарздорлиги “Ғаллаорол метан инвест” МЧЖ раҳбари томонидан тўлаб берилди.

Қонунчилик талабларига кўра, жисмоний шахслар фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни ҳар ойнинг 10-санасига қадар тўлашлари лозим. Акс ҳолда истеъмолчи тармоқдан узиб қўйилиши ва тармоққа қайта уланиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида тўлов ундирилиши белгиланган.

Саҳоватпеша инсонларнинг кўрсатаётган бу каби ёрдамлари эса кам таъминланган оилалар учун айни муддао бўлмоқда.

Жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот бўлими

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!