Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Арнасой туманида миллий либослар кўргазмаси ўтказилди

Арнасой туманида миллий либослар кўргазмаси ўтказилди

31 октябрь 2019 йил
1 047
0

Азалдан ўзбек халқи ўзининг миллий либослари билан машҳур бўлган.

Айниқса, ипак маҳсулотларидан тайёрланган миллий либослари бунда муҳим аҳамият касб этади. Бувиларимиз кийган либослар саҳнали кўргазмасида Арнасой туманидаги барча умумтаълим мактаб ўқувчиларининг чиқишлари  қадриятларга ҳомоҳанг равишда замон билан уйғунлашганлигини кўрасиз.

Кўргазма орқали одамларнинг турмуш тарзи, қишлоқ аҳолиси ҳаётининг обод ва фаровонлиги йўлида уларнинг миллий маданиятини оширишга эътибор қаратилди.

– Юртимиздаги адрасу атласлари етти иқлимга ҳам машҳур бўлиб, ундан тайёрланган либослар яна жозибали бўлган, – дейди туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Ҳайдарова. - Айни кунларда миллий қадриятларни ўзида тараннум этувчи либослар ўзига хос замонавий кўринишда, авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда. Бу эса нафақат мактаб ва касб хунар коллежи ўқувчилари балки маҳалла хотин-қизлари томонидан ҳам амалга оширилмоқда.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига, миллий либослар марказида кундалик либослар, модельерларнинг энг сара ижод намуналари, ҳаммабоп кийим-кечаклар намойиш этилди. Камалакранг хонатлас, кўркам адрас, бахмал, нафис шойи каби миллий матоларимиздан тикилган бетакрор гўзал либослар томошабинлар диққат эътиборини тортди. 

Ўзбекистон ўзининг бой маданий меросига эга, қолаверса мамлакатнинг ҳар бир вилоятида ўзига хос урф-одатлар ва санъати, либослари бор.

 Шакли, ранглари, гуллари ва матолари билан ажралиб турувчи, бир-бирини такрорламайдиган ушбу миллий либосларни умумий нафислик, шарқона жозибадорлик ва ёрқин ранглар бирлаштириб туради, – дейди Арнасой туман 13-мактабнинг Маънавий маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари З.Қўзибоева. – Туманимизнинг табиий шароити, иқлими, гўзал табиатини ўзида акс эттирган либослар бизнинг бой қадриятларимиз ҳамда қадимда момоларимиз томонидан кундалик ҳаётда кийилган кийимлар иштирокчиларимиз томонидан маҳорат билан тикилган. Келгусида бу каби кўргазмаларни яна ташкил қилишни мақсад қилдик. Чунки, партиямизнинг бош ғояси миллий қадриятларимизни тиклаш ва давом эттиришдир.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар