» » Жиззах вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари билан матбуот анжумани ўтказилди

Жиззах вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари билан матбуот анжумани ўтказилди

31 октябрь 2019 г 2 299 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимлиги конференция залида Жиззах вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Исматов Эштемир Музафарович билан “Ноқонуний миграцияга қарши курашиш, хорижга чиқиш, келиш масалаларини такомиллаштириш ва чет элдаги фуқароларни республикага қайтаришда тарғибот ишларини олиб боришда ички ишлар органлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари  ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамкорлиги тўғрисида”ги  мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Дастлаб, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари – вилоят ҳокимининг матбуот котиби Акмал Бинокулов матбуот анжуманини очиб берди.

Шунданг сўнг, вилоят ҳокимининг ўринбосари Э.Исматов ноқонуний миграцияга қарши курашиш, хорижга чиқиш, келиш масалаларини такомиллаштириш ва чет элдаги фуқароларни республикага қайтаришда тарғибот ишларини олиб боришда ички ишлар органлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари  ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамкорлиги бщйича вилоятда амалга оширилаётган ишлар юзасидан сўз юритди.

Жумладан, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида вилоятнинг шаҳар ва туманларидан чет элларда қонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган 6412 нафар фуқаролар мурожаат этган бўлиб, шундан 5243 нафар фуқаролар Россия Федерацияси, 265 нафари Корея, 27 нафар Польша, 18 нафар Япония, 71 нафар Европа мамлакатларива 43 нафар фуқаролар бошқа давлатларда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш бўйича мурожаат қилишган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил этилган ихтисослаштирилган кассалардан 9 ой мобайнида жами 5255 нафар фуқаролар Росси Федерациясига   ва Қозоғистон Республикасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун имтиёзли темир йўл ва авиачипталар олиш мақсадида рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан 4741 нафари авиачипта ва 508 нафари темир йўл чипталарини харид қилиш истагини билдиришган.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари, ҳотин-қизлар қўмитаси, ички ишлар бўлимлари билан биргаликда “Одам савдосига қарши курашиш” бўйича хамкорликда чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, унинг ижросини таъминлаш борасида, “Одам савдоси жабрланувчиларга хуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳамда жиноятчиликкка хусусан, одам савдосининг турли кўринишларига қарши курашиш борасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари жабрланаётган давлатларининг ваколатли идоралари билан келишув битимларини тузиш, битимда уларнинг чет давлатларда бўлган даврда хаётларини хавфсизлиги, соғлиғи ва ижтимоий талабларини таъминлаш бўйича келишувлар жорий қилинишини  таъминлаш  лозим.          

Бу борада Одам савдоси ҳамда фуқароларни мазкур жиноятдан жабрланишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ислоҳатларга нисбатан жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида “Одам савдосига қарши курашиш ва миграция жараёнлари жамоатчилик фикри кўзгусида” мавзусида жамоатчилик ўртасида махсус ижтимоий тадқиқотлар ўтказилиши керак.

Шу мақсадда “Хорижда ишлашнинг қонуний асослари ҳамда одам савдосига қарши курашишнинг мазмун моҳиятини ёшларга тушунтириш” мавзусида маҳаллаларда ишлаб чиқилган тарғибот ўтказиш жадвалларига асосан одам савдоси жиноятини мудҳиш оқибатлари ва унинг домига тушиб қолаётганлар тақдири, ушбу иллатнинг мамлакат тараққиёти, миллий қадриятларимиз ва маънавиятимизга кўрсатилаётган салбий таъсирини ёшларга тушунтириш бўйича 14 та тарғиботчилар гуруҳлари ташкил этилган, ушбу тарғиботчи гуруҳларига 54 нафар тарғиботчилар бириктирилган.

2019 йил ўтган давр мобайнида ҳар бир қишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинларига буклетлар, “Биз сизга  ёрдам берамиз”, “Россия  Федерациясига меҳнат  фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига “Эслатмалар“  тарқатилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар-туман ҳокимликларининг қарорлари қабул қилиниб, одам савдосидан жабрланганлар учун 96 та захираланган квота иш ўринлари ажратилган.

Жорий йилнинг 10 ойи давомида Россия Федерациясидан доимий яшаш манзилларига 2362 нафар юртдошларимиз қайтарилди. Улар орасида вилоятимизда яшаётган 50 нафар фуқаролар ўз яшаш манзилларига қайтарилиб, уларни саломатликлари тўлиқ тикланиб бугунги кунда яшаш жойларида доимий ишга жойлашишларига кўмаклашилди.

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!