» » Зоминда кам таъминланган оилаларнинг коммунал қарздорлиги тўлаб берилди

Зоминда кам таъминланган оилаларнинг коммунал қарздорлиги тўлаб берилди

01 ноябрь 2019 г 1 621 Комментарии: 0

“Савоб ишни ҳар ким, ҳар кун қилиш керак”. Ушбу нақлга амал қиладиганлар орамизда кўплаб топилади.

Айни кунларда ана шундай саҳоватпеша инсонлар кам таъминланган оилаларнинг коммунал соҳадан бўлган қарздорлигини тўлаб беришмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Зомин туман бўлими ташаббуси билан тумандаги кам таъминланган оилалар аниқланиб, уларнинг электр энергия ва табиий газдан бўлган қарздорликлари савоб ишга қўл урушни истаган инсонлар томонидан тўлаб бериляпти.

Жумладан, тумандаги Халқобод маҳалла фуқаролар йиғини, Бедапоя кўчасида яшовчи Р.Қодировнинг ҳамда Қўрғон маҳалласида яшовчи Ж.Маллаеванинг электр энергиясидан бўлган қарздорлиги учун 200 минг сўмдан ҳомийлар ёрдамида тўлаб берилди.

Мажбурий ижро бюроси ҳамда маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда бу каби амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.

Жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот бўлими

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!