» » “Қизлар овози” Форуми ҳақида эшитдингизми?

“Қизлар овози” Форуми ҳақида эшитдингизми?

02 ноябрь 2019 г 1 535 Комментарии: 0

Форумнинг мақсади ҳақида биласизми? Иштирокчи бўлишни хоҳлайсизми?

Бизга ёшингизнинг аҳамияти йўқ... Агарда сизда...
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга оид давлат сиёсатини амалга оширишдаги муаммо ва ечимлар;
Замонавий қизлар ва уларнинг либослари;
Қизлар психологиясидаги ўзгаришлар;
Хотин-қизлар орасида юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари;
Оилаларда миллий қадрият, ёш хотин-қизларнинг ахлоқий меъёрлари масалаларида таклифларингиз бўлса, Сизни кутамиз!

Энг муҳими, сиз Форумдаги фаол иштирокингиз орқали ноябрда ўтказиладиган Республика конференциясига иштирок этиш имкониятига эга бўласиз.
Шунингдек, Форум доирасида вилоятимизнинг турли соҳалардаги муваффақиятли, лидер аёллари соҳадаги ислоҳотлар ва муаммолар юзасидан тақдимот қилади ҳамда мастер-класслар ўтказади.

Форум "Ёшлар маркази" биносида 16 ноябрь соат 10:00да бошланади.
Маълумот учун тел: (90) 264-35-15

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!