Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Пахтакор туманидаги "Зариста текстиль" МЧЖ аҳолини иш билан таъминламоқда

Пахтакор туманидаги "Зариста текстиль" МЧЖ аҳолини иш билан таъминламоқда

05 ноябрь 2019 йил
639
0

Пахтакор туманида фаолият юритаётган "Зариста текстиль" масъулияти чекланган жамият томонидан 7 минг дона қоп ишлаб чиқарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 3 январдаги “Жиззах вилоятини комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги Тошкент, Дўстлик, Олтинкўл, Ғалаба маҳаллаларида “Илғор ҳудуд” лойиҳаси доирасида аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, хотин-қизларни иш билан таъминлаш борасида манзилли рўйхат шакллантирилди.

Шунга кўра 230 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга қайта ўқитилди. Хозирда  “Олтинкул” маҳалла фуқаролар йигинининг 1 массивида ташкил этилган тикувчилик цехида 65 нафар хотин-қизлар ўз иш ўринларига эга бўлишди.

Дастлабки иш кунидан бошлаб чиқарилаётган махсулотлар ички бозорда ўз ўрнига эга бўла бошлади. Мижозлар сони хам ортди. Бу эса иш кўламини янада оширмоқда. Жумладан,   тадбиркорларга бўш ётган биноларни нол қийматида олиш, инвестиция киритиш тадбиркорлар учун айни муддао бўлди.

— Юртбошимиз ташаббуси асосида ташкил этилган ушбу тикувчилик цехи ҳудуднинг барча аёлларини жуда қувонтирди, — дейди  туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилбар Шоназарова. — Қисқа муддатда бу ерда замонавий типдаги ишлаб чиқариш объекти барпо этдик. Бир нечта операцияларни бажарадиган замонавий тикув дастгохлари ўрнатилди. Икки сменада ишни янада кенгайтириш имкони туғилди. Яқин кунларда корхонада ишлаш истагида бўлган хотин-қиз сафини 300 нафарга етказиш ниятидамиз. Хозирда корхонамиз аъзолари деҳқонларимизга кўмак бериш мақсадида этак тикиб бераяпти.

Мухтасар айтганда, мамлакатимизда яратилаётган  қулай ишбилармонлик муҳити соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу эса иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланишига, халқимизнинг турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар