» » Телеграм каналида тарқалган видео тасвир юзасидан Жиззах вилоят ИИБ муносабат билдирди

Телеграм каналида тарқалган видео тасвир юзасидан Жиззах вилоят ИИБ муносабат билдирди

05 ноябрь 2019 г 1 582 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 31 октябрь куни “Телеграмм” мессенжеридаги “tashGangs” каналида “Jizzaxda to’yda ishkal” изоҳи билан видео тасвир тарқалган эди.

Ушбу видео тасвир Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиб чиқиланда, мазкур видео тасвирда акс этган ҳолат Жиззах вилоятида юз бергани анқланмади.

Шунингдек, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасига бу каби ҳолатлар юзасидан мурожаат келиб тушмаган.

Агарда тасвирдаги ҳолатларга аниқлик киритилса ёки фуқаролар томонидан мурожаатлар келиб тушса, атрофлича ўрганилгандан сўнг қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!