» » Бўлажак сайловларда ёшларни қандай таассуротлар кутмоқда?

Бўлажак сайловларда ёшларни қандай таассуротлар кутмоқда?

06 ноябрь 2019 г 1 185 Комментарии: 0

Айни кунларда мамлакатимиз муҳим сиёсий ўзгаришлар, янгича сайлов жараёнлари қаршисида турибди.

Хўш, бу сафарги сайлов жараёнлари ҳақида гапирганда нима учун “янгича” сўзини кўп қўлламоқдамиз? Бўлажак сайлов жараёнлари қанақа янги тамойиллар асосида бўлиб ўтмоқда? Сайлов қонунчилигида қандай янгиликлар юз берди, булар тўғрисида аҳоли, айниқса, сайловда биринчи марта иштирок этадиган ёшлар қанчалик хабардор ва улар асосан нималарни билиб олишлари лозим?

Бу саволларнинг барчаси Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган “Парламент ёшлар нигоҳида, ёшлар  янги сайлов арафасида” мавзусидаги анжуман муҳокамаси марказида бўлди.

Тумандаги 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида ташкил этилган ушбу анжуманда туман ҳокимлиги, Адлия бўлими, Халқ қабулхонаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман халқ таълими бўлими, сиёсий партиялар вакиллари ҳамда сайловда илк  бор иштирок этадиган ёш сайловчилар иштирок этдилар.

Анжуманда сўз олганлар айни кунларда юртмизда кетаётган ҳар галгиданда бошқача кайфиятдаги янгича сайлов компанияси жараёнлари, шунингдек,  шу йилнинг 22 декабрь санасида бўлиб ўтадиган Олий мажлис Қонунчилик палатаси, вилоят ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлиги учун бўлиб ўтадиган сайловлар мамлакатимиз ривожи ва юртимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотларнинг ёрқин ифодаси эканлиги тўғрисида сўз юритдилар.

Шу билан бирга юртимизда сайлов қонунчилигидаги янги ўзгаришлар, янги сайлов кодекси ҳамда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган сиёсий партияларнинг мақсад ва вазифалари, шунингдек, ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган фикр-мулоҳазалар хусусида бўлажак  сайловчиларга кенг тушунчалар берилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган анжуманда ёш сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олдилар.

Янгиобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!