» » Зомин туманида сайловолди ўқув дастурлар ўтказилди

Зомин туманида сайловолди ўқув дастурлар ўтказилди

07 ноябрь 2019 г 1 688 Комментарии: 0

Шу йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссиясининг  23 июлдаги «Сайлов қонунчилиги ва замонавий ахборот технологиялари бўйича тизимли ўқитиш юзасидан чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида»ги  қарори қабул қилинди.

Жорий йилнинг 4-5 ноябрь кунлари Зомин туманида яқинлашиб келаётган муҳим сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловларида иштирок этувчи участка сайлов комиссияси аъзоларининг билим ва амалий кўникмаларини ошириш, сайловни очиқ ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида 2 кунлик тренинг-ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси вакилларидан иборат мураббийлар гуруҳи томонидан ўтказилган тренинг машғулотларида, тингловчиларга  Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, бу йилги сайловлардаги янгиликлар ва қонунчиликдаги ўзгаришлар батафсил ўргатиб борилди. Семинар давомида тингловчилар учун методик қўлланмалар ва видеороликлар тақдим этилиб, улар ёрдамида участка сайлов комиссияси аъзоларининг сайловга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш, овоз бериш жараёнида зарур бўлган ҳужжат намуналари ва шакллари билан ишлаш кўникмалари мустаҳкамлади.

Шунингдек, округ ва участка сайлов комиссияси раисларининг ўқуви давомида тингловчиларга сайловнинг мазмун-моҳияти ва сайловга оид қонунчилик, сайлов комиссиялари ва уларнинг ваколатлари, сайловолди ташвиқотлари, муддатдан олдин овоз бериш, такрорий овоз бериш каби масалаларни ўз ичига қамраб олган сайлов участкаси фаолларига ишчи дафтар тақдим этилди.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!