Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Ғаллаоролда ДХМ орқали 45 мингга яқин давлат хизмати кўрсатилди

Ғаллаоролда ДХМ орқали 45 мингга яқин давлат хизмати кўрсатилди

07 ноябрь 2019 йил
133
0

Муаммо нима? Биз сизга ёрдам берамиз!” шиори остида фаолият олиб бораётган Давлат хизматлари марказларига фуқароларнинг қатнови сезиларли даражада ортиб бормоқда. 130 дан ортиқ давлат хизматлари марказда ўз вақтида, белгиланган иш кунларида кўрилмоқда. Хаттоки, хонадонга бориб хизмат кўрсатиш амалиётининг йўлга қўйилганлиги кишини хурсанд қилади.

 Муаммо катталашиб кетмасидан уни тезликда бартараф этсагина инсон кўнгли хотиржам бўлади. Давлат хизматлари марказларига келаётган ҳар бир мурожаатчи айнан кўнгилни хотиржам қилиш мақсадида марказларга ташриф буюрадилар.

Ғаллаорол туманида 168900 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ўтган давр мобайнида аҳолига марказ томонидан 44 минг 928 та давлат хизмати кўрсатилган. Туманда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга енгилликлар яратиш, ҳужжатларини ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Маълумотларга кўра 2018 йилнинг ўзида туманда 1146 та жисмоний ва юридик шахс тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлса, жорий йилнинг 9 ойи давомида бу кўрсаткич 876 тани ташкил этди. Йилнинг якунига қадар бу рақамлар янада  кўпайиши кутилмоқда.

- Анча йиллардан буён тадбиркорлик билан шуғулланиб келаман,  - дейди марказга таашриф буюрган Гулнора Рашидовa. - Бугунги кунда фаолиятимни янада кенгайтиришни мақсад қилганман. Илгари бу жараён 7-10 кун давом этган бўлса, ҳозир 10 дақиқада ишим битди. Тадбиркорларга  бизнесни юритишда яратилган қулай имкониятлардан мамнунмиз.

Маълумки, давлат МТМларига болаларни жойлаштириш учун йўлланма ДХМ орқали олинади. Бугунги кунда Ғаллаоролда жами 85 та МТМ бор, шулардан 14 таси давлатга қарашли, 71 таси уй ва хусусий боғчалар. 3 ёшдан-6 ёшгача бўлган болалар сони 14 209 нафар бўлса, МТМга қатновчи болалар 6805 нафарни ёки қамров 48% ташкил этмоқда.

МТМ ларга фарзандларини жойлаштириш учун навбат кўплиги боис аҳолида норозилик кайфияти шаклланганини сир тутиш ноўрин. Аммо шундай бўлсада, бир йилдан сўнг қўлига йўлланмани олган  фуқароларнинг кайфияти чоғ.

- Бахт маҳалласидаги 2-сонли боғчага набирамни жойлаштириш учун ариза ташлаб кетган эдим, - дейди Мунаввар Назарова. - Орадан бир йил ўтиб навбат келганини хабар қилишди. Энди набирамни боғчага олиб бораман. У ерда ўқишни ўрганади, таълим тарбия олади.

Бугун ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойларга  нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича ўтказилган акция давомида иштирок этиб ўз хонадонларининг ҳақиқий эгаси бўлиш учун ариза топширганлар туманда 7237 нафарни ташкил этади.

- Шундан 4204 нафар фуқаро туман ҳокими қарорини олган бўлса, бир марталик тўловни амалга оширмаганлар сони ҳозирда 222 та, рад этилган мурожаатлар эса 2811 та, - дейди туман ДХМ мутахассиси Ғайрат Норматов. Бу акцияда қатнашиб, ҳужжатлари тайёр бўлган фуқароларга туман ҳокимининг қарори нусхасини бериш бораисдаги ишларимиз эса давом этмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги томонидан фуқароларга яна бир қулайлик яратилди. Унга кўра Адлия вазири томонидан 2019 йилнинг 11 июнида “Давлат хизматларини жойига чиққан ҳолда давлат хизматини кўрсатиш (етказиб бериш) бўйича пулли экспресс-хизматлар тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу шундан далолат берадики фуқаро марказга келиб ўтириши шарт эмас ишонч телефонларига қўнғироқ қилган холда давлат хизматини ўз хонадонида олиши мумкин.

Марказ ходимлари ушбу хизмат бўйича “Тоза уруғ” ҚФЙ, “Суғинбой” қишлоғида истиқомат қилувчи Убайдулла Соатовнинг хонадонига ташриф буюришди. Масала ўрганилиб фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берилди. Қолаверса, шу ернинг ўзида мурожаатчининг уй ҳужжатлари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Бир сўз билан айтганда, Давлат хизматлари агентлиги соҳасида қандай янгилик бўлмасин буларнинг барчаси фуқаролар учун. Мурожаатчиларнинг муаммосини енгиллатиш ҳамда марказдан мамнун холатда кетишларини таъминлашдан иборат. Бу борада Ғалларол туман ДХМ ходимларининг сайъи – ҳаракатлари таҳсинга сазовор.

Сарвиноз Худойбердиева –

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси

Ахборот хизмати мутахассиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар