» » Матбуот хизмати такомиллашса қандай натижаларга эришишимиз мумкин?

Матбуот хизмати такомиллашса қандай натижаларга эришишимиз мумкин?

08 ноябрь 2019 г 1 214 Комментарии: 0

Жиззах вилоят адлия бошқармасида барча давлат органлари ва ташкилотларининг матбуот хизмати ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Эркин суҳбат ва баҳс-мунозара шаклида ўтказилган тадбирда кун тартибидаги асосий масала жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштиришда матбуот хизмати ҳамда ҳуқуқий тарғиботчиларнинг ўрни мавзусида фикр алмашилди.

Шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги жамиятда янгиликка ва ахборотга бўлган талаб ортиб бормоқда. Кўз илғамас даражада тезкорлик билан алмашиб бораётган маълумотларни ўқиш, таҳлил қилиш ва ушба жараёнларда ўз сўзи билан муносиб иштирок эта олиш журналистдан жуда катта маҳоратни, билим ва тажрибани талаб этади.

Маълумотни қанчалик қизиқарли, содда, аниқ қилиб тақдим эта олсак унинг ўқувчиси ҳам шунчалик кўп бўлади. Бу масала ҳуқуқий ахборотни етказиш мавзусига бориб тақалганда эса журналистдан оддий мақола ёки лавҳани тайёрлашга нисбатан мазкур мавзуга қўл урганда икки баробар кўп меҳнат, ижодий ёндашув, кузатувчанлик, оддий ва содда тилда ёза олиш каби масъулият талаб этилишини барчамиз яхши биламиз.

Мана шундан келиб чиқиб, матбуот хизматлари ўртасида ҳамкорликни ташкил этиш, уларнинг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги фаолиятларини мувофиқлаштириш бугуннинг энг керакли вазифаридан биридир. Адлия вазирлиги томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисида низом қабул қилинган бўлиб, бунда бевосита ҳуқуқий соҳадаги тадбирларни ташкил этиш ва ўтказилиши назорат қилинади ҳамда баҳолаб борилади.

Энг яхши натижаларни кўрсатган соҳа ходимлари муносиб рағбатлантирилади. Бу тадбирларнинг барчаси аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонунларнинг соат механизмидек равон ишлаши учун олиб борилаётган ислоҳотлардир.

Матбуот анжумани давомида соҳаларнинг бир-бири билан мустаҳкам ҳамкорлигини йўлга қўйиш, камчиликларни бартараф этиш ва муваффақиятларга эришиш йўлида таклифлар ўртага ташланди. Бугунги ахборот технологиялари асрида ижтимоий тармоқларнинг ҳар томонлама қулай ва тезкорлигини ҳисобга олган холда янги телеграм каналини ташкил этиш ва бу каналга барча соҳалардаги янгиликлар, маълумотларни жойлаб бориш бўйича келишиб олинди.

Вилоят Адлия бошқармаси матбуот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!