» » Жиззахда 5 та муҳим ташаббус доирасида Миллий гвардия бошқармаси мусобақа ўтказди

Жиззахда 5 та муҳим ташаббус доирасида Миллий гвардия бошқармаси мусобақа ўтказди

09 ноябрь 2019 г 2 057 Комментарии: 0

Ёшлар иттифоқи Жиззах шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни ижросини таъминлаш мақсадида, Жиззах педогогика институти академик лицейи талабалари ўртасида ташаббуслар бўйича беллашувлар ўтказилди.

Беллашувлар 1-2 курс талабалари ўртасида рассомчилик санъати, спортнинг шахмат, шашка, ўғил болалар ўртасида волейбол, турникка тортилиш, 100 метрга югуриш, компьютер саводхонлиги ва ёш китобхон наминациялари бўйича ташкил этилди.

Тадбир якунида ҳар бир наминацияда ғолиб бўлган 1,2,3 ўрин соҳиблари ва мазкур тадбирни ўтказишда алоҳида ташаббускорлик кўрсатган лицей ўқитувчилари Жиззах вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ва Ёшлар иттифоқи Жиззах шаҳар кенгашининг фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва эсталик учун совғалари билан тақдирландилар.

 Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!