» » Жиззах вилоят радиоси сайловларга тайёргарлик бўйича тарғиботни фаол олиб боришмоқда

Жиззах вилоят радиоси сайловларга тайёргарлик бўйича тарғиботни фаол олиб боришмоқда

11 ноябрь 2019 г 1 381 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида айни пайтда 2 та телевидение, 1 та радиоканал ва кўплаб босма оммавий ахборот воситалари фаолият олиб боради.

Мазкур нашрларда фаолият олиб бораётган журналистлар сайловларга тайёргарлик, сайлов қонунчилиги тарғиботи жараёнларида фаол иштирок этиш билан бирга, ўз мухлисларига қизғин давом этаётган ушбу сиёсий жараён ҳақида холисона ахборот етказишга муносиб ҳисса қўшмоқдалар.
FM 105.5 тўлқинларида эфирга узатилаётган вилоят радиосида ҳам “Кун мавзуси”, “Интервью”, “Адолат мезони”, “Хабарлар” информацион дастурларида рус ва ўзбек тилларида сайлов жараёнига оид янгиликлар, хабарлар, радиоэшиттиришлар, суҳбат ва интервьюлар, радиороликлар ҳаво тўлқинларига узатилмоқда.
Шу кунгача Жиззах вилоят радиоси дастурларида юздан ошиқ сайлов жараёнига оид маълумотлар ўрин олган эшиттиришлар эфирга узатилди.

Вилоят сайлов комиссияси Матбуот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!