» » Дуоба қишлоғидаги сайёр қабулда кўплаб мурожаатлар қонуний ҳал этилди

Дуоба қишлоғидаги сайёр қабулда кўплаб мурожаатлар қонуний ҳал этилди

12 ноябрь 2019 г 1 219 Комментарии: 0

Зомин туманидаги “Дуоба” ҚФЙ ҳудудида IV-сектор раҳбари, вилоят давлат солиқ бошқармаси масъулларининг сайёр қабули ўтказилди.

Унда сектор раҳбари, вилоят ташкилотлари бошлиқлари иштирок этиб, ҳудуд аҳолисининг мурожаатини ўрганди. Аҳолини қийнаётган муаммолар хусусида суҳбатлашди.

4-секторнинг навбатдаги сайёр қабули учун  “Дуоба” қишлоқ фуқаролар йиғини танлангани бежиз эмас. Мазкур қишлоқ туманнинг олис ва Тожикистон билан чегарадош ҳудуди саналалади.

Шунга мувофиқ ташкил этилган сайёр қабул давомида 50 нафар фуқаронинг 13 та,  соғлиқни сақлаш, коммунал соҳалар, ичимлик суви, йўл, спорт-соғломлаштириш, банк кредити каби масалалар юзасидан мурожаатлари қабул қилинди. Аксарият мурожаатларнинг ечими ўз жойида ҳал қилинган бўлса, қолганларини жойига чиқилган ҳолда ўрганиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Ушбу тадбирни шанба куни ташкил қилишимиздан мақсад чекка қишлоқларда деҳқончилик, томорқа ишлари билан банд бўлган фуқаро ва кекса ёшдаги ота-онахонларимизга сайёр қабулда муаммоларига ечим топиш, – дейди  Зомин туман ДСИ раҳбари Ғулом Очилов, – Бу каби тадбирлар туманимизнинг ҳар бир маҳалла-овул фуқаролар йиғинлари ҳудудларида ташкил қилинмоқда.

                                                         Вилоят ДСБ Матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!