» » Зафаробод туманида партия тарғибот тадбирини ўтказди

Зафаробод туманида партия тарғибот тадбирини ўтказди

12 ноябрь 2019 г 1 473 Комментарии: 0

“Адолат” социал-демократик партияси Зафаробод туман Кенгаши фаоллари жойларда бир қатор тарғибот тадбирларини ўтказмоқдалар.

Шундай тадбирлардан навбатдагиси Зафаробод туман “Узун” маҳалласида партиянинг вилоят ҳамда туман Кенгаши фаоллари томонидан сайлов кодекси ва партиянинг сайловолди дастури тарғиботига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққан партиянинг туман Кенгаши раиси Нодира Қудратова томонидан жорий йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларидаги  барча муносабатлар Сайлов кодекси билан тартибга солиниши, сайловнинг аввалгиларидан энг муҳим фарқли жиҳатларидан бири  унинг илк бор  Сайлов кодекси асосида ўтказилаётганлиги, кодексда сайловларни умумэътироф этилган халқаро стандартлар ва принциплар асосида демократик, очиқ-ошкора ва шаффоф ўтказишга хизмат қиладиган ўттиздан ортиқ янги норма ва қоидалар мавжудлиги, амалда бўлган кўплаб чекловлар чиқариб ташланган, қолаверса, партиянинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурини мазмун-моҳияти ҳусусида сўз юритди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олишди.

Шоҳиста ЭРГАШЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

бош мутахассиси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!