Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда ДХМ ходимлари учун амалий семинар ташкил этилди

Жиззахда ДХМ ходимлари учун амалий семинар ташкил этилди

13 ноябрь 2019 йил
834
0

Ҳукумат қарори билан Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан архив ҳужжатларини  бериш  бўйича  давлат хизмати кўрсатишнинг  маъмурий регламенти тасдиқланган эди. Ушбу регламентга асосан ДХА Жиззах вилоят бошқармасида семинар  ташкил этилди. 

Семинарга шаҳар ва туманлар давлат хизматлари марказларидан бир нафардан ходимлар таклиф этилди.

Уларга ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда  марказ ходими томонидан электрон сўровномани тўлдириш тартиби юзасидан тушунча берилди.

Эслатиб ўтамиз, давлат хизматлари марказига фуқаролар мурожаат қилганда сўровномага қуйидагилар илова қилинади:

  • паспорт нусхаси;
  • ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда унинг нусхаси;
  • мархумга қариндошликни тасдиқловчи ҳужжат;
  • ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлганда – васиятнома ва марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома нусхалари.

Марказ ходими сўровномани тўлдирганидан сўнг 10 дақиқада тегишли ФҲДЁ органига юборади.

ФҲДЁ органи сўровнома тушганидан 1 иш соати мобайнида QR-код қўйилган маълумотномани Давлат хизматлари марказига қайтариб жўнатади.

Давлат хизматлари маркази маълумотнома келиб тушганидан сўнг 10 дақиқада уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва хабардор қилади.

Семинарда иштирокчилар ушбу талаблар асосида сўровнома тўлдириш тартибини ўрганишди.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар