» » ДХА аралашгач...

ДХА аралашгач...

13 ноябрь 2019 г 1 944 Комментарии: 0

Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи фуқаро Б.Қосимов  ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш юзасидан мурожаатига жавоб берилмаганлигидан норози бўлиб Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармасининг ишонч телефонига қўнғироқ қилди.

Бошқарма ходимлари зудлик билан ушбу мурожаатни ўрганишга киришдилар. Аниқланишича, туман Давлат хизматлари марказига 2018 йил 
13 декабрида ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш юзасидан мурожаат қилинган.

Туман ДХМ томонидан ушбу мурожаат тегишли тартибда расмийлаштирилгач Ишчи органга (“Ермулккадастр” ДК туман филиали) белгиланган муддатда комиссия аъзоларига хулоса олиш учун юборилган бўлсада, комиссия аъзоси бўлган  туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими томонидан қонун ҳужаатларда белгиланган муддатларда хулоса берилмаган.

Натижада, Б.Қосимовнинг мурожаати юзасидан туман ҳокимининг қарори белгиланган муддатларда қабул қилиниши таъминланмаган.

Мазкур қонун бузилиш ҳолати юзасидан туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлим бошлиғига нисбатан маъмурий жавобгарлик масаласи ҳал этилди.

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармасининг аралашувига кўра туман ҳокимининг ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича қарори қабул қилиниб мурожаатчига тақдим этилди.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!