» Жиззахда Таеквондо-ITF бўйича мусобақа ўтказилди

Жиззахда Таеквондо-ITF бўйича мусобақа ўтказилди

26 июнь 2018 г 2 450 Комментарии: 0

Вилоят спорт бошқармаси, Ўзбекистон Таэквондо-ITF федерацияси Жиззах вилоят бўлими ҳамкорликда 26 июнь-"Халқаро гиёҳванликка қарши кураш” куни ҳамда 30 июн "Ёшлар куни" муносабати билан "Ўзбекистон Ёшлари Гиёҳвандлик ва терроризмга қарши" шиори остида вилоят яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар ўсмирлар спорт мактабида очик турнир ўтказилди.

Мусобақада Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов, Бахмал туманлари, Самарқанд вилоятидан жами 150 нафар спортчи иштирок этиб ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Мусобақа кўтаринки рухда ўтказилди. Мусобақанинг очилиш маросимида федерация раҳбари Ж.Жўрақулов сўзга чиқиб иштиркочиларга омад тилади.

Шундан сўнг жамоалар ўзларининг кўргазмали чиқишлари билан   томашабинлари олқишига сазовор бўлдилар.

Мусобақа ғолиблари вилоят Таэквондо-ITF федерацияси томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!