» » Аёлни, онани, улуғ мақом соҳибаларини қадрлайдиган юрт

Аёлни, онани, улуғ мақом соҳибаларини қадрлайдиган юрт

18 ноябрь 2019 г 2 100 Комментарии: 0

Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот маркази вилоят бўлимида Ўзбекистон Республикасидаги сиёсий партияларга Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг мурожаати муносабати билан сиёсий партиялар вилоят Кенгашлари раислари ва партиялар “Аёллар қаноти” фаоллари, шунингдек, депутатлар, ўз соҳаларидаги фидокорона меҳнатлари билан эл орасида обрў-эътибор қозонган хотин-қизлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбир дебочасида вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Назира Мухторова “Ўзбекистон Республикасидаги сиёсий партияларга Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг мурожаати”ни ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг сўзга чиққанлар, Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек: Аёлларнинг жамиятдаги ўрнини, Ўзбекистон эришаётган ютуқлардаги беқиёс ҳиссасини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмаслигини қайд этиб ўтдилар.

Дарҳақиқат, мурожаатда айтиб ўтилганидек: “Аёл сайланса ҳам, она Ватанининг юксалиши учун, фарзандларининг бахту саодати учун сайланганини, овоз берса ҳам, униб-ўсиб келаётган гўдакларининг оёққа туриб, эл корига яраши учун, юртида ҳаёт бундан-да яхши бўлиши учун овоз бераётганини чин дилдан англовчи хилқатдир!”.

Вилоят сайлов комиссияси Матбуот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!