» » Жиззахда бошланғич бизнес кўникмалари семинари ўтказилди 

Жиззахда бошланғич бизнес кўникмалари семинари ўтказилди 

19 ноябрь 2019 г 1 385 Комментарии: 0

Ёшларнинг  айниқса  битирувчи талабаларнинг жамиятда муносиб ўрин топиши, меҳнатга тўғри муносабатини шакллантиришда уларнинг ўз мутахассислиги бўйича бандлигини таъминлаш давлатимиз томонидан доимий эътиборда.

Юртимизда  ҳар йили ўртача 500 минг нафар йигит-қизлар турли олийгоҳларни битиради. Уларнинг бир қисми таҳсилни давом эттирса, қолган қисми меҳнат бозорига кириб келади.

Шу битирувчиларининг деярли 50 фоизини қизлар ташкил қилади ва кўп ҳолларда эгаллаган мутахассислик  бўйича иш ўрнини топа олмаганлиги ёки турмуш ташвишлари  сабабли ишламасдан уйда ўтириб қолишади.

Жиззах давлат педегогика институти АРМ мажлислар залида бўлиб ўтган “Бошланғич бизнес кўникмалари” икки кунлик ўқув  семинари  ана шу мақсадда ташкил этилди. Вилоят хотин қизлар қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган  ўқув семинарда олийгоҳнинг профессор аёл ўқитувчилари ва битирувчи талаба  қизлари иштирок этишди.

– Олийгоҳни битириб ишга жойлаша олмай нима қилишни билмай боши қотган қизлар айна шу вақтда  рўзғор ва бизнесни баравар юритиш, вақтни тўғри тақсимлаш, оилада муомала-мулоқотни тўғри олиб бориш, тадбиркорлик фаолиятининг оилавий муносабатларга салбий таъсир қилмаслиги учун нима қилиш керак, оилавий бизнесни юритишнинг афзалликлари, айнан гендерлик ёндашувларга асосланган холда, шу ва шу каби мавзулар доирасида ўқув дастурларини амалга ошириш зарурати келиб чиқди, – дейди  Жиззах давлат педагогика институти хотин –қизлар масалалари бўйича  мутахассиси Зиёда Абдувалиева , – Ушбу масалани ҳал этиш мақсадида мана шундай   лойиҳалар  амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг мақсади битирувчи талаба  қизларнинг ижтимоий фаоллиги, ўз ҳаёти учун масъулиятини ошириш орқали иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва тадбиркорликка жалб қилиш, бандлигини таъминлашдир.

Турли мулоҳазалар ва фикрларга бой бўлган икки кунлик семинар якунида қатнашчиларга сертифакатлар топширилди.

Айтиш жоиз,  бу каби семинарлар аёлларимиз, айниқса, ёш қизларимизни тадбиркорликка кенг жалб этиш, оилавий бизнес ва касаначилик, томорқа хўжалигини ривожлантириш борасида давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан янада самарали фойдаланиш, уларнинг ҳар томонлама камол топиши, ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун ташкил этилган.

Жиззах давлат педагогика институти ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!