Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » РФ Жиззах вилоятидаги агрологистик комплексга сармоя киритмоқда

РФ Жиззах вилоятидаги агрологистик комплексга сармоя киритмоқда

21 ноябрь 2019 йил
246
0

Россия “Миллий захира корпорацияси” ва маҳаллий «ВМВ Trade Group» компанияси  Шароф Рашидов туманида замонавий Агрологистик комплекс - «ВМВ-NRC Agrologistics» қўшма корхонасини яратадилар. У 2021 йилда фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори лойиҳасида айтилган.

Ҳужжатда таъкидланишича, корхона мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни жадал ривожлантириш, юқори сифатли ва рақобатбардош тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уни йирик ташқи бозорларга олиб чиқиш, шунингдек, Жиззах вилоятида янги иш ўринларини яратиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси доирасида 10 минг тонна сиғимга эга музлатгичлар ва эркин омборхоналар, шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда мева-сабзавотларни шок-музлатиш, қайта ишлаш, калибрлаш, саралаш, қадоқлаш ва қуритиш ускуналарини ўрнатиш режалаштирилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар