» » “Мирзачўлдаги судланган коллеж директори ўз вазифасида ишламоқда” деган хабарга ойдинлик киритилди

“Мирзачўлдаги судланган коллеж директори ўз вазифасида ишламоқда” деган хабарга ойдинлик киритилди

23 ноябрь 2019 г 1 989 Комментарии: 0

Интернетдаги баъзи бир ижтимоий тармоқларда “давлат пулини ўзлаштиргани учун судланган коллеж директори ўз вазифасида ишламоқда” деган хабарлар тарқалди.

Мазкур тарқалган маълумотларга вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси ўз муносабатини билдирди.

Вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси маълум қилишича Мирзачўл Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежида Ш.Маматқулов 2017 йил 12 июндан буён коллеж директори лавозимида ишлаб келмоқда.

Шерзод Маматқулов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги каби жиноятлар назарда тутилган моддалари билан айбланиб, 2019 йил 8 апрель куни жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судида кўриб чиқилган ва унга нисбатан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси, 2-қисми «в,г» бандлари, 205- моддасининг 1-қисми ва 209-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган.

Шерзод Маматқулов ва бош ҳисобчи Худоёр Болбеков томонидан зарарни қоплаш учун тўланган 78 миллион 605 минг сўм пул Мирзачўл тумани молия бўлимига қайтарилган.

Суд хулосасига асосан Ш.Маматқулов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 70-моддасига асосан жазодан озод қилинган.

Шерзод Маматқуловга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг 2019 йил 8 апрелдаги  ҳукмига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими марказининг 2019 йил 17 майдаги № 294-к-сонли буйруғи билан “ХАЙФСАН” интизомий жазо чораси қўлланилган.

Жиззах вилояти ҳокимлигининг 2019 йил 22 августдаги №01-1575-сонли хатига асосан Шерзод Маматқулов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг 2019-2020-ўқув йили учун қабул натижаларига кўра тингловчиликка тавсия этилган номзодлардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг 2019 йил 24 сентябрдаги 05/1404-сонли хатига асосан Бошқарманинг 2019 йил 30 сентябрдаги 178-к-сонли буйруғи ишлаб чиқилиб, Шерзод Маматқулов 2019 йил 1 октябрдан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига ўқишга юборилди ва коллеж директорлигини бажариш коллежнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари С.Бойматовга юклатилгвн.

Вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва

мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!