» » «Сўғдиёна»  «Сурхон»да мағлубиятга учради

«Сўғдиёна»  «Сурхон»да мағлубиятга учради

25 ноябрь 2019 г 1 159 Комментарии: 0

24 ноябрь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 24-тури доирасида  «Сўғдиёна»  «Сурхон» меҳмони бўлди.

«Сурхон» Термизда Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасини қабул қилди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона гол 63-дақиқада Дарко Станоевич томонидан урилди. У узоқ масофадан жарима зарбасини ижро этиб, тўпни дарвозага жойлаштириб қўйди.

Бу натижадан кейин «Сурхон» очколари сонини 35тага етказди ва турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. «Сўғдиёна» эса 38 очко билан 4-ўринни эгаллаган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!