» » “Адолат” СДП вилоят Кенгаши фаоллари ҳамда маҳаллий Кенгашларга партиядан кўрсатилган номзодлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди

“Адолат” СДП вилоят Кенгаши фаоллари ҳамда маҳаллий Кенгашларга партиядан кўрсатилган номзодлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди

28 ноябрь 2019 г 2 139 Комментарии: 0

Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот маркази Жиззах вилоят бўлимида “Адолат” социал демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши раиси Ориф Шукуров, мазкур партиядан маҳаллий Кенгашларга депутатликка кўрсатилган номзодлар, маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда О.Шукуров сўнгги ҳафта давомида партия вилоят Кенгаши, партиядан депутатликка кўрсатилган номзодлар  иштирокида ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари билан журналистларни таништириб ўтди.

Шунингдек, партиянинг сайловолди дастуридан ўрин олган асосий йўналишлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Матбуот анжуманида иштирок этган маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар ҳам журналистлар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб қайтаришди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!