» » Халқаро матбуот маркази вилоят бўлимига ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари таклиф этилди.

Халқаро матбуот маркази вилоят бўлимига ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари таклиф этилди.

29 ноябрь 2019 г 1 691 Комментарии: 0

Марказий сайлов комиссияси Жиззах вилоят бўлимида Ўзбекистон ёшлар итифоқи Жиззах вилоят Кенгаши, Жиззах вилоят адлия бошқармаси, Вилоят сайлов комиссияси мутхассислари томонидан Жиззах горнизони ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги ҳамда бўлажак сайловлар муносабати билан ташкиллаштирилган ушбу очиқ мулоқот чоғида иштирокчилар “Конституциямиз-бахтимиз қомуси” ва “Янги Ўзбекистон-янги сайловлар” мавзуларида Бош қомусимизнинг сайловларга оид тегишли модда ва бўлимлари, сайлов қонунчилиги мазмун моҳияти ҳамда  ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари сайловларда  иштирок этиш тартиблари ҳақида батафсил маълумот олиш имконига эга бўлишди.

Шунингдек, тадбирда  сайлов кодексидаги ҳарбий хизматчилар  учун тегишли бўлган моддалари мутахассислар томонидан шарҳлаб берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!