» » Youtube'да тарқалган видеога Мирзачўл тумани ҳокимлиги муносабат билдирди

Youtube'да тарқалган видеога Мирзачўл тумани ҳокимлиги муносабат билдирди

29 ноябрь 2019 г 1 579 Комментарии: 0

Мирзачўл тумани маркази Гагарин шаҳрида янги қурилган уйларда яшовчи хонадонларнинг табиий газ тўлови билан боғлиқ видеолавҳа турли ижтимоий тармоқлар, хусусан  Youtube видеохостинги орқали тарқатилиши интернет фойдаланувчиларида нотўғри хулоса уйғотганлигини ҳисобга олиб қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ҳақиқатан ҳам, янги турар жойлар газ ўлчагичлар қўйилмасдан топширилган. Бу газ таъминоти идораси ва истеъмолчилар ўртасида муаммонинг келиб чиқишига сабаб бўлган.

Бу вазиятдан туман ҳокими аввалдан хабари бор ва унинг ечими устида ишлаяпти. Бунинг исботи туман ҳокимининг шу масалага ечим топиш мақсадида 2019 йил 17апрелда  01-679-сонли хат билан "Ўзтрансгаз" АЖ бошқарув раиси Б.Б. Эшмуратовга мурожаат қилган.

Ҳокимнинг видеода кўрсатилган янги уйларга боришининг сабаби ҳам муаммонинг ечимини топиш, аҳолига ёрдам бериш учун бўлган. Ҳокимнинг ушбу ташрифи натижасида муаммо аҳолига зарар етказилмайдиган тарзда ҳал қилинган, бу масалада тегишли ташкилотларга зарур топшириқлар берилган. Бироқ воқеада аксинча, ҳоким масаланинг ечимини тушунтириб беришдан олдинги вазият акс этган.     

Аввало мазкур видеолавҳа  воқеанинг моҳиятига ва муаммонинг  сабаби, ечимини кўрсатмасдан умумий воқеалар фонидан  юлиб олинганганлиги сабабли бир томонлама таассурот уйғотади. Энг ачинарлиси, унга берилган шарҳда  воқеа бутунлай бузиб талқин қилинган.

Бунда шарҳловчи воқеанинг асл моҳиятидан хабари йўқлиги сабаб бўлганми ёки атайлаб қилинганми, бу унинг виждонига ҳавола.

Аммо туман ҳокими бориб, истеъмолчиларга “500 минг  тўлов қилишларини” эмас, газ идораси ходими томонидан айтилган ушбу сумма асоссиз эканлигини, унга аниқлик киритиб ҳақиқий истеъмол қилинган ҳажмга қараб тўлов бўлишини айтган. Бироқ намойиш қилинган видеода ҳоким овозининг айрим ўринлари  юлиб олингани ҳоким фикри билан газ идораси  ходими фикрлари аралаштириб талқин қилинган.

Шунинг учун тўққиз ой илгари бўлиб ўтган бу воқеа бугун ўз ечимини топганлиги сабабли, интернет фойдаланувчиларидан  нотўғри хулоса чиқармасликлари сўраймиз.

Биринчидан, мазкур видеолавҳа 23 ноябрь 2019 йилда чиқарилган бўлсада, ҳақиқий ҳолат жорий йилнинг февраль ойида яъни тўққиз ой муқаддам бўлиб ўтган.

Иккинчидан, янги уй-жой эгалари лойиҳа нарҳи 240 млн. сўмда эмас, 117-127млн. сўмдан имтиёзли, нарҳи арзонлаштирилган.

Биз ошкоралик, ҳокимият фаолиятининг шаффофлиги тарафдоримиз. Аммо, Президентимизнинг одил сиёсати туфайли мамлакатимизда қарор топаётган бу эркинликдан давлат бошқарув органларининг, ҳокимларнинг обрўсига путур етказишда фойдаланмаслик керак.

Мирзачўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!