» » Сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан Фориш тоғ полигонида ҳарбий хизматчиларга йиғилиш ўтказилди

Сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан Фориш тоғ полигонида ҳарбий хизматчиларга йиғилиш ўтказилди

02 декабрь 2019 г 1 536 Комментарии: 0

Шу йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ҳалқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан, Фориш туманида жойлашган Фориш тоғ полигонида, вилоятда жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларда ташкил этилган сайлов участкалари комиссияси таркиби (ҳарбий хизматчилар) билан ўқув-услубий йиғин ўтказилди.

Шубу ўқув-услубий йиғиннида Жиззах вилояти Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Абдиев Ўлмас Абдусолиев нут сўзлаб Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июнь кунидаги “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги ЎРҚ-544-сон Қонуни ва ушбу қонун билан тасдиқланган “Сайлов кодекси”нинг мазмун моҳияти йиғилганларга билдириб ўтди.

Шунингдек, йиғин давомида Жиззах ҳарбий прокуратураси адлия майори Ражабов Шавкат сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси сайловларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларнинг ваколатлари ва фаолият кўрсатиш тартиби, уларни ҳарбий қисм ва муассасаларда ташкил этилган участка сайлов комиссияларига киритиш юзасидан ўз тавсияларни билдириб ўтишди.

Ўтказилган ўқув-услубий йиғин амалий қисмида ҳарбий қисмда ташкил этилган сайлов участкаси билан яқиндан танишди.

 Вилоят сайлов комиссияси матбуот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!