Ноқонуний йўллар билан юртимизга олиб киришга уринилган сифатсиз товарларни тўхтатиш ва уларнинг савдосига қарши курашиш мақсадида божхона органлари томонидан кескин чоралар кўриб келинмоқда ва бу ишлар ўзининг самарасини беряпти.

Хусусан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари вилоят ИИБ ЙҲХБ вакиллари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида “Тошкент-Бухоро” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро С.С бошқарувидаги “Исузи” русумли юк автоулови тўхтатилиб,  кўздан кечирилганида, машина юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, дастлабки қиймати 112 миллион сўмдан ортиқ  97 дона телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.