» » Cайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ билим ва кўникмалар янада мустаҳкамланди

Cайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ билим ва кўникмалар янада мустаҳкамланди

06 декабрь 2019 г 1 470 Комментарии: 0

Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот маркази вилоят бўлимида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг жорий йил 3 декабрдаги “Участка сайлов комиссияси аъзоларининг сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш тўғрисида”ги 995-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида семинар ташкил этилди.

Семинарда вилоят ҳудудидаги Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияси раислари, халқ депутатлари шаҳар, туман кенгашларига сайлов ўтказувчи шаҳар, туман сайлов комиссияси раислари, вилоят адлия бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармаси, “Маҳалла” жамоат фонди вилоят бўлоими вакиллари, туман(шаҳар) ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарлари, туман(шаҳар) адлия бўлими мудирлари, сайлов қонунчилигини ўқитиш бўйича ҳудудий тренерлар, туман(шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари, “Маҳалла” жамоат фонди туман(шаҳар) бўлимлари раислари иштирок этдилар.

Тадбир давомида кун тартибидаги масала юзасидан маърузачиларнинг чиқишлари тингланиб, ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашинди.

Вилоят сайлов комиссияси матбуот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!