» » Жиззахдаги олийгоҳда кино соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказилди

Жиззахдаги олийгоҳда кино соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказилди

06 декабрь 2019 г 1 542 Комментарии: 0

А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти маданият саройида бўлиб ўтган “Қуёшлиқ истасанг касби камол эт” деб номланган маданий-маърифий учрашув ўтказилди.

Унда “Дўстлик” ордени соҳибаси, киноактёр ва дубляж устаси Барно Қодирова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, актёр Рихсибой Алиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, киноактёр Эгамберди Рахимов, Ўзбекистон киноарбоблар ижодий уюшмаси ходими Холмамат Жабборов ҳамда олийгоҳ профессор ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этишди.

Қизиқарли ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлган тадбирда сўзга чиққанлар ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб ёшларга турли хил алдовларга учмасдан, адашиб, ёт оқимларга кириб қолмасликларини, ўқиб, бирон бир касбнинг эгаси бўлишларини, бекорчилик ва дангасаликдан воз кечиб Ватанга содиқ хизмат қилишлари  лозимлигини таъкидлаб ўтишди.

Учрашувда  машҳур актёрлар талаба-ёшларни қизиқтирган барча  саволларга жавоб бериш билан бир қаторда, турли спектакллардан парчалар  ижро эишди.

Учрашув сўнгида “Қора зарба” ва “Тинчлик ортида” бадиий фильмлари ҳам намойиш этилди.

                                   Жиззах давлат педагогика институти ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!