» » Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги қирқ тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги қирқ тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди

06 декабрь 2019 г 1 649 Комментарии: 0

Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдаги қирқ тўққизинчи сессияси ўтказилди. Сессия кун тартибидан 9 та масала ўрин олди. 

Сессияни вилоят ҳокими Эргаш Салиев кириш сўзи билан очиб берди.

Сессия кун тартибида дастлабги масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан вилоят секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.
Шундан сўнг вилоятда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастурининг бажарилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси, вилоят ҳудудида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳолати юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ахбороти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорнинг ижроси, вилоят маҳаллий бюджетининг 2019 йил учинчи чорак ижроси тўғрисида, янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича вилоят Дастурининг 2019 йил учинчи чорагида ижроси ҳақида ҳамда вилоят ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш бўйича масалалар кўрилди.

Шунингдек, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатларига “Адолатли депутат”, “Халқпарвар депутат” ва “Меҳнаткаш депутат” мақомлари бўйича сертификатлар топширилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!