» » Фориш туманида Конституциясининг 27 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди

Фориш туманида Конституциясининг 27 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди

07 декабрь 2019 г 1 453 Комментарии: 0

Фориш туманидаги 18-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида туман жамоатчилик вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиши бўлиб ўтди.

Тантанали йиғилишда туман ҳокими Абдивали Мустановнинг байрам табриги тингланди. Туман раҳбари барча иштирокчиларни бахтимиз Қомусининг 27 йиллик шодиёналари билан самимий муборакбод этди.

Туман ҳокими табригида Конституция шарофати билан халқ хўжалигининг барча соҳаларида ислоҳотлар оғишмай амалга оширилаётганлигини қониқиш билан қайд этди.

Тантанали тадбирда туман адлия бўлими бошлиғи Шерзод Эрматов Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги ҳақида маъруза қилди.

Тантанали тадбирда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва жамоат ишларида фаол иштирок этаётган бир гуруҳ фаолларга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари топширилди.

Тантанали маросим 18-сонли мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ҳамда туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази санъаткорлари иштирокидаги концерт дастури билан ниҳоясига етди.

Фориш туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!