» » Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар диққатига!

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар диққатига!

07 декабрь 2019 г 1 493 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги “Иқтисодий ривожланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5621-сонли фармонига мувофиқ кичик саноат зоналари иштирокчилари учун:

Ўз маблағлари ҳисобига қурилган бинолар ва иншоотлар (ёки уларнинг қисмлари)га мулк ҳуқуқи белгиланган тартибда расмийлаштириш;

Реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлашни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширган тақдирда, бироқ кичик саноат зонаси иштрокчиси мақомини олган кундан бошлаб камида 3 йил муддат ўтгандан кейин бинолар ва иншоотлар (ёки уларнинг қисмлари)ни хусусийлаштириш;

Инвестиция ва бошқа ижтимоий мажбуриятларини тўлиқ бажарган тақдирда, бироқ кичик саноат зонаси иштирокчиси мақомини олган даврдан бошлаб камида 5 йил муддат ўтгандан кейин, ўзларига берилган бинолар ва иншоотлар (ёки уларнинг қисмлари)ни хусусийлаштириш имкони мавжуд.

Туманлар

Жойлашган манзили

Лотлар жами

Майдони (га)

Изох

1.        

Бахмал КСЗ

Усмат ШФЙ. Янгиҳаёт аҳоли яшаш маскани.

3 та лотлардаги

4.0 га

Ҳар 10 сотих ер майдонига энг кам 

5 та иш ўринлари яратилиши талаб этилади

2.        

Ғаллаорол КСЗ

Ғофур Ғулом МФЙ.

1 та лотдаги

0.14 га

3.        

Дустлик КСЗ

Собиқ АТП-28.

4 та лотлардаги

0.63 га

4.        

Зомин КСЗ

Шароф Рашидов МФЙ.

16 та лотлардаги

2.8 га

5.        

Даштабод КСЗ

Даштабод ш. ПТК ҳудуди

20 та лотлардаги

8.60 га

6.        

Зарбдор КСЗ

Ойбек МФЙ

10 та лотлардаги

0.36 га

7.        

Равот МФЙ

8 та лотлардаги

3.0 га

8.        

Мирзачўл КСЗ

Ғалаба МФЙ

1 та лотдаги

3.0 га

9.        

“Иржар” ПТК (бино ва иншоатлари мавжуд)

8 та лотлардаги

3.85 га

Кичик саноат зоналарида ер участкалари ва бино-иншоотлари бериш, танлаш ва жойлаштириш «E-IJRO AUKSION»сиз ва тўловсиз танлов асосида ўз бизнес лойиҳасини амалга ошириш истаги бўлган ташаббускорларга вилоят Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий Кенгашининг қарорига асосан (туман ва шаҳар ҳокимининг ер участкаларини бериш тўғрисидаги алоҳида қарорини қабул қилмаган ҳолда) берилади.

Бундан ташқари, кичик саноат зоналари иштирокчилари узлуксиз элетр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви билан таъминланадилар.

Кичик саноат зоналари худудларида инвестиция лойиҳаларини жойлаштиришда, биринчи навбатда, республикамизнинг мавжуд минерал хомашё базасидан фойдаланган ҳолда импорт ўрнини босадиган, инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортбоп, рақобатбордош юқори қўшилган қийматли махсулотлар ишлаб чиқаришга эътибор қаратилади.

Танлов қатнашчилари томонидан вилоят “Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси”га 2-нусҳадан бизнес-режа, гувоҳнома, тармоқ жадвали, фуқаролик паспортидан нусҳа ва ариза тақдим қиладилар.

Эслатма: Юқорида кўрсатиб ўтилган хужжатлар, вилоят Эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий Кенгашига киритилгандан сўнг, хужжатларда камчиликлар бўлса, берилган таклифлар маъмурий Кенгаш томонидан рад этилади.

Танловнинг бошланиш муддати эълон чиққан кундан бошланиб, якунланиши бир ой давом этади.

Мурожат учун манзил: Жиззах Эркин иқтисодий зонаси маъмурий биноси.                           viloyat-ksz@inbox.uz    тел: (72) 210-04-45,   (99) 556-22-26

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!