» » Фоторепортаж: Жиззахда Бош қомусимизнинг қабул қилинганлигининг 27 йиллиги тантанали тарзда ўтказилди

Фоторепортаж: Жиззахда Бош қомусимизнинг қабул қилинганлигининг 27 йиллиги тантанали тарзда ўтказилди

07 декабрь 2019 г 1 683 Комментарии: 0

Жиззах мусиқали драма театрида 8 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 27 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. 

Тадбирда Жиззах вилоят ҳокими Э.Салиев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан барчани табриклади.

Вилоят ҳокими табрик сўзида, “Бугунги глобал ўзгаришлар муҳитида тарихи буюк, келажаги порлоқ она Ватанимиз - Ўзбекистон Республикасининг жаҳон давлатлари қаторидан муносиб ўрин эгаллаши, юртдошларимизнинг фаровон турмуш тарзи, ёшларимизнинг эртанги кунининг ёруғ бўлиши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, барча жабҳалардаги ислоҳотлар салмоқдорлиги – бари-бариси Бош Қомусимиз асосида яратилган ҳаётий қоидалар билан чамбарчас боғлиқ.

Зеро, Ўзбекистон Конституцияси халқимиз иродаси, руҳияти, ижтимоий онги ва маданиятини ўзида акс эттирган Асосий қонунимиздир” дия таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, байрам муносабати билан соғлиқни сақлаш, таълим ва қишлоқ хўжалиги ходимларининг бир гуруҳи ҳам тақдирланишди.

Тантанали руҳда ўтган тадбирда маҳаллий ва пойтахтдан келган санъат вакиллари ўзларининг куй-қушиқлари билан келганларни ҳушнуд этди.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!