» » “Эхо Узбекистана” телеграм каналида тарқалган “Гуляем и тут такое! (Джизак)” видеолавҳаси ҳақида муносабат

“Эхо Узбекистана” телеграм каналида тарқалган “Гуляем и тут такое! (Джизак)” видеолавҳаси ҳақида муносабат

09 декабрь 2019 г 1 142 Комментарии: 0

2019 йил 7 декабрь куни “Эхо Узбекистана” телеграм канали орқали “Гуляем и тут такое! (Джизак)” видеолавҳаси тарқалди.

Ушбу видеотасвир юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Жиззах вилояти ёнғин хавфсизлиги бошқармаси билан ўрганиш ишлари олиб борилди. Бироқ бу ҳолат Жиззах вилоятида содир бўлганлиги аниқланмади.

Бундан ташқари “Эхо Узбекистана” телеграм канали админи билан боғланилганида воқеанинг айнан қайси ҳудудда ва қачон содир бўлганлигини билмаслигини келтириб ўтди.

Ушбу ҳолат бўйича Жиззах вилояти ички ишлар ҳамда Жиззах вилояти ёнғин хавфсизлиги бошқармаларига мурожаат келиб тушмаган. Агарда мазкур воқеа юзасидан қўшимча маълумотлар аниқланса хабар берилади.

Жиззах ИИБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!