» » Жиззахда МИБ ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилди

Жиззахда МИБ ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилди

11 декабрь 2019 г 1 383 Комментарии: 0

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши, вилоят футбол федерацияси, вилоят спорт бошқармаси билан ҳамкорликда мини-футбол мусобақаси ташкил этилди.

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси ва туман-шаҳар бўлимлари ходимлари ўртасидаги мусобақа Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтди.

Бир неча кун давом этган беллашувларда Зомин, Арнасой, Фориш ва Шароф Рашидов туман жамоалари мусобақага пуҳта ҳозирлик кўрганликларини кўрсатишди ва айнан ушбу жамоалар ҳал қилувчи ўйинларга қадар етиб келишди.

Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Фориш туман бўлими Шароф Рашидов туманидаги ҳамкасбларидан пеналтилар сериясидан кейин устун келган бўлса, финал ўйинида зоминлик бюро ходимлари Арнасой туманига имконият қолдиришмади.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган мусобақа сўнгида ғолиб жамоалар, номинация бўйича энг яхшилар ташкилотчилар томонидан тақдирландилар.

 Жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот бўлими

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!