» » Вилоятда ўтган 11 ой мобайнида даромад солиғи тўловчи жисмоний шахслар сони 152,8 минг кишига етган

Вилоятда ўтган 11 ой мобайнида даромад солиғи тўловчи жисмоний шахслар сони 152,8 минг кишига етган

13 декабрь 2019 г 1 314 Комментарии: 0

Поёнига етаётган йил якунида солиқ тушуми кўрсаткичларини таҳлил қилиш фойдадан холи эмас.

Жиззах вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва инсофли солиқ тўловчиларни кўпайтириш борасида олиб борилаётган тарғибот ишларини етарлича ташкил этишга ҳаракат қилинмоқда. Кўрсаткичлар шундан далолат беради.      

Президентимизнинг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йиллларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан Жиззах вилоятига жорий йил учун бюджет даромадларига 1296,9 миллиард сўм прогноз белгиланган.  Ҳақиқатда 1 декабрь ҳолатига 11 ойлик тушум 1354,1 миллиард сўмни ташкил этиб, йиллик прогноз муддатидан олдин 104 фоизга ёки 57,2 миллиард сўм ортиғи билан таъминланди. Тушумлар миқдори ўтган йилнинг 11 ойига нисбатан 494,7 миллиард сўмга ёки 1,6 баробарга ошди.

Солиқ тушумларининг асосий манбаси сифатида қўшимча  қиймат солиғи хизмат қилмоқда. Ушбу солиқ тури бўйича жорий йилнинг ўтган 11 ойида тушумлар кўрсаткичи 575,2 миллиард  сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 баробарга ортди. Қўшимча қиймат солиғи тўловчилар сони эса 19 баробарга ортди. Бу 3640 та тадбиркорлик субъекти демакдир.

Фойда солиғи бўйича тушумлар кўрсаткичи 69,8 миллиард сўмни ташкил қилиб,  ўтган йилнинг шу даврига таққосланганда ўсиш 39,8 миллиард сўм ёки 2,3 баробарни ташкил этди. Ушбу солиқни тўловчилар сони 7,6 баробарга ошиб, 1376 тага етди. Юридик шахслар ер солиғи тўловчилар сони 2576 та бўлиб, ўтган йилга нисбатан 1866 тага ошди.

Натижада бюджетга жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида 22,4 миллиард сўм тушган бўлса, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10 миллиард сўм ёки 1,8 баробар кўп тушум таъминланди.

Худди шунингдек, сув солиғи бўйича жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида 1830 та юридик шахс рўйхатга олинган бўлиб,  бу ўтган йилги солиқ тўловчилар сонидан 1747 та кўп ёки 22 баробарга ошган демакдир. Сув солиғидан бюджетга жорий йилнинг 11 ойида 5,1 миллиард сўм тушиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,9 миллиард сўм ёки 5 баробар кўп тушум таъминланди.

Жорий йилдан жисмоний шахсларнинг даромадларига 12 фоиз солиқ ставкасининг жорий этилиши, иш ўринларининг легаллаштирилиши  фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда. Вилоятда ўтган 11 ой мобайнида даромад солиғи тўловчи жисмоний шахслар сони 152,8 минг кишига етган.

Натижада ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уларнинг сони 20,2 минг кишига ёки 13,2 фоизга ошиши ҳисобига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига 329,4 миллиард сўм маблағ тушуми таъминланиб, тушумлар миқдори ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 190,4 миллиард сўмга ўсди.

Саидазим ШАМСИЕВ,

Жизазх вилоят Давлат солиқ бошқармаси

 прогноз бўлими бошлиғи.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!