» » Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Тергов бошқармаси бошлиғи Пахтакор тумани аҳолисининг муаммоларини ҳал қилди

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Тергов бошқармаси бошлиғи Пахтакор тумани аҳолисининг муаммоларини ҳал қилди

14 декабрь 2019 г 2 181 Комментарии: 0

Пахтакор тумани аҳолиси Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник М.Сатторовнинг сайёр қабулида қатнашдилар.

8 нафар фуқаро ички ишлар идораси ходимига муаммолари ҳақида гапириб берди. Улар йўлларнинг аҳволи ёмонлигидан шикоят қилиб, ёритиш мосламаларини ўрнатишларини сўрашди. Электр, газ ва ичимлик суви билан таъминлаш, шунингдек, коммунал хизматлар учун қарзларни тўлаш масалалари кўтарилди.

Туман аҳолисининг кўплаб мурожаатлари ўз вақтида ҳал этилди. Қолган муаммолар билан подполковник Саттаров М.А. кўрсатмалар берган масъул шахслар шуғулланадилар.

Шу билан бирга, қабул давомида 4 нафар фуқаро янги фуқаролик паспортларини олишди, 1 фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди.
Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Тергов бошқармаси бошлиғи - подполковник М. Сатторовнинг сайёр қабуллари Жиззах вилоятининг барча шаҳар ва туманларида бўлиб ўтади

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!