» » “Янгиобод барака чеварлари” тикув цехи 100 дан ортиқ хотин-қизлар оиласига барака олиб киради (ФОТО)

“Янгиобод барака чеварлари” тикув цехи 100 дан ортиқ хотин-қизлар оиласига барака олиб киради (ФОТО)

16 декабрь 2019 г 2 251 Комментарии: 0

Юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда оила мустаҳкамлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ҳозирда аёлларимиз мамлакатимизнинг ижтимоий- иқтисодий ва сиёсий ҳаётдаги барча соҳаларда, хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат қилишмоқда.

Хусусан, Янгиобод туманида ҳам хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва улар бандлигини таъминлаш мақсадида бир қанча тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу қаторда “Ўзпахтасаноат” АЖ ҳомийлиги асосида туман марказида янги ташкил этилган “Янгиобод барака чеварлари” тикув цехи ҳам бугун фойдаланишга топширилди.

Тикув цехининг тантанали осилиш қисмида туман ҳокими И.Матиев, Республика Хотин қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Г.Рауфова, вилоят ҳокими ўринбосари Н.Мухторовалар иштирок этишиб, хотин-қизларни янги иш ўринлари ва янги тикув цехи билан самимий қутлашди.

Шунингдек, фабрикада яратилган қулайликлар хусусида ишчилар билан суҳбатлашишиб, бу ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Лойиҳа қиймати 1 млрд сўмни ташкил этган ушбу енгил конструкцияли тикувчилик цехининг фойдаланишга топширилиши орқали 100 дан ортиқ хотин-қизлар бандлиги таъминланиши режалаштирилган.

Ишонамизки, бу тикув цехида келгусида устоз-шогирд анъанаси давом этиб, қизларимизни касбга йўналтириш ишларида ҳам амалий фаолият олиб борилади.

Янгиобод туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!